«Эрон олий раҳнамоси Мўжтабо Хоманаий номаълум жойда яшириниб юрибди ва камдан-кам ҳолларда алоқага чиқмоқда»

«Эрон олий раҳнамоси Мўжтабо Хоманаий номаълум жойда яшириниб юрибди ва камдан-кам ҳолларда алоқага чиқмоқда»

Эрон олий раҳнамоси Мўжтабо Хоманаий номаълум жойда яшириниб юрибди ва камдан-кам ҳолларда алоқага чиқмоқда, деб хабар ёзади CBS News нашри

 

Эрон олий раҳбари ташқи дунё билан деярли ҳеч қандай алоқага эга бўлмаган ҳолда номаълум жойда яширинмоқда ва у билан фақатгина махсус ходимлардан иборат мураккаб тизим орқали боғланиш мумкин.

 

«Трамп маъмурияти билан ҳамкорлик қилиш ваколатига эга бўлган Эрон мулозимлари давлат бошқаруви тизими ичида коммуникация ўрнатишга қийналишмоқда. Бу АҚШ ва Эрон ўртасида тузилиши мумкин бўлган битим тафсилотлари ва аввал эришилган келишув тафсилотлари жуда секинлик билан ошкор бўлаётганининг бош сабабларидан биридир», дейилади хабарда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: