Буюк Британия ва Полша мудофаа ҳамда хавфсизлик бўйича янги келишув тайёрламоқда
Баёнотга кўра, ҳужжат ҳаво ва ракетага қарши мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришни, қурол-яроғларни биргаликда ишлаб чиқишни ҳамда ўрта масофага учувчи ракета ишлаб чиқаришни кўзда тутади.
Шунингдек, Лондон ва Варшава NATO’нинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун дронлардан фойдаланишни кенгайтиришни ҳамда дронларга қарши курашиш ва радиоэлектрон уруш бўйича қўшма машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда.
