Ўзбекистонда сел хавфидан ҳимояланиш учун бешта сув омбори қурилади

Ўзбекистонда сел хавфидан ҳимояланиш учун бешта сув омбори қурилади

Ўзбекистонда сел оқимларидан ҳимояланиш мақсадида бешта махсус сел сув омборини қуриш режалаштирилмоқда. Тегишли чора-тадбирлар 25 май куни имзоланган президент қарорида белгиланган.

Ҳужжатга кўра, янги сув омборлари учта ҳудудда барпо этилади:

Самарқанд вилоятида — учта;

Жиззах вилоятида — битта;

Тошкент вилоятида — битта.

Қарорда, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида йирик ер майдонларини ўзлаштириш зарурлиги ҳам қайд этилган.

Бундан ташқари, минглаб гектар қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш режалаштирилмоқда.

Илмий ишланмалар ва мутахассислар тавсиялари асосида республиканинг қарийб 60 та туманида кичик сув йиғувчи ҳавзалар қуриш ҳам кўзда тутилган.

Аввалроқ, 26 майдан 1 июнгача Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида кучли ёмғирлар сабаб сел келиши ва маҳаллий сув тошқинлари юз бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: