Владимир Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Остона аэропортида Путинни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди – «РБК»

Владимир Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Остона аэропортида Путинни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев кутиб олди – «РБК»

Путиннинг мамлакатга ташрифи 27-29 майгача давом этади ва у Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) саммитига тўғрилаб ташкил этилган. Айни вақтда Владимир Путин ва Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг норасмий музокаралари бўлиб ўтмоқда.

28 май куни Россия делегацияси иштирокида расмий тадбирлар ва давлат ташрифида кўзда тутилган маросимлар ўтказилади, куннинг иккинчи ярмида эса давлат раҳбарлари иштирокида ЕОИИ форуми бўлиб ўтади. 29 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши ҳам ташкил этилади, дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: