Моуриньо: Бу футболчини «Реал»га қайтармасак бўлмайди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийига айланиши кутилаётган Жозе Моуриньо ҳозирда «Комо» аъзоси бўлиб турган Николас Паснинг келажаги бўйича қарор қабул қилди.
Marca хабарига кўра, португалиялик мутахассис «қироллик клуби» раҳбариятидан 21 ёшли аргентиналик иқтидорни шу ёздаёқ қайтаришни сўраган.
Энди «Реал» 9 миллион еврога Transfermarkt портали 80 миллион еврога баҳолаётган юлдузни қайтариб олади.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи ўтган мавсумда жами 40 та ўйинда 13 та гол уриб, 8 та ассист муаллифи бўлди.
