Месси, Роналду ва Неймар фаолиятларидаги сўнгги Жаҳон чемпионатида иштирок этишади
Жаҳон футболи тарихида чуқур из қолдирган уч нафар афсонавий юлдуз – Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Неймар учун 2026 йилги Жаҳон чемпионати фаолиятларидаги сўнгги йирик турнир бўлади. Бу ҳақда футболчиларнинг ўзлари баёнот беришди.
Футбол оламининг уч нафар гиганти ўз терма жамоалари либосидаги охирги глобал миссиялари олдидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтишган:
-
Лионель Месси (Аргентина): «Мазмунан олиб қараганда, менинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига бормаслигим мантиқан тўғри бўларди. Аммо, мана кўриб турганингиздек, мен шу ердаман».
-
Криштиану Роналду (Португалия): «Бу менинг фаолиятимдаги сўнгги Жаҳон чемпионати бўлади. Ўша пайтда ёшим 41 да бўлади ва назаримда, катта саҳнани тарк этиш учун айнан мана шу энг тўғри вақтдир».
-
Неймар (Бразилия): «Менинг олдимда ягона ва якуний миссия турибди: бу — 2026 йилги Жаҳон чемпионати».
Милионлаб футбол ишқибозлари учун ушбу баёнотлар катта бир футбол эпохасининг якуни сифатида қабул қилинмоқда. 2026 йилги мундиал нафақат чемпионлик учун кураш, балки ушбу афсоналар билан видолашув турнири сифатида ҳам тарихда қоладиган бўлди.
