Энергетика вазирлиги: Энергия тарифларининг ошиши аҳоли ўртасида тежамкорлик маданиятини шакллантиришга хизмат қилади

Энергетика вазирлиги: Энергия тарифларининг ошиши аҳоли ўртасида тежамкорлик маданиятини шакллантиришга хизмат қилади

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатда энергоресурслар нархининг оширилиши сабабларига тўхталиб, бу чора истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланишга ўргатиш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик бош мутахассиси Элбек Саидов «UzReport TV» телеканалининг YouTube эфирида айтиб ўтди.

Вазирлик масъулларининг таъкидлашича, нарх сиёсати энергия самарадорлигини оширишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Ресурс қиймати қанчалик юқори бўлса, унга бўлган муносабат ҳам шунчалик эҳтиёткорона бўлади. Янги тарифлар тизими аҳоли орасида кундуз куни чироқларни ёқиб қўйиш ёки ҳеч ким йўқ бўш хоналарда электр мосламаларини ўчирмаслик каби исрофгарчилик одатларига барҳам беришга ундайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: