Чиқинди қутисига ташлаб кетилган гул ва рад этилган севги изҳори ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлди
Туркиянинг Айдин провинциясида маҳаллий аҳоли ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортган қизиқарли воқеа қайд этилди. Кўчадаги чиқинди қутиларидан бирининг ичига номаълум шахс томонидан ташлаб кетилган катта гулчамбар топилган. Эътиборлиси, ушбу гулчамбар устига махсус тасма билан қуйидаги сўзлар ёзилган эди:
«Мени кечир, Бейза, блоқдан чиқаролмайсанми?» Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва гувоҳларнинг фикрига кўра, ушбу рамзий совға севган қизининг кўнглини олиш ва ижтимоий тармоқлардаги тақиқни («блок») бекор қилиш истагида бўлган йигит томонидан қолдирилган. Бироқ, гулчамбарнинг чиқинди қутисидан топилгани, Бейза исмли қизнинг жавоби қатъий равишда «йўқ» бўлганидан далолат беради.
Бу ҳолат интернет маконида тез фурсатда оммалашиб, виртуал дунёдаги алоқалар ва реал ҳаётдаги туйғулар ўртасидаги замонавий муносабатларнинг ўзига хос кўриниши сифатида кенг муҳокама қилинмоқда.
