Франция Исроилга мудофаа кўргазмасида қатнашишни тақиқлади
Исроил миллий павильон ташкил эта олмайди ва тадбирга ҳукумат вакилларини юбормайди. Франция ҳукумати Исроил мудофаа компанияларига фақат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини намойиш этишга рухсат берган. Ҳужумкор қурол тизимларини намойиш этиш эса тақиқланмоқда. Исроил Мудофаа вазирлиги буни “шармандали қарор” деб қоралади.
