Ижтимоий тармоқларда шов-шув: Лил Хуррамов севгилиси билан нега ажрашди?

Ижтимоий тармоқларда шов-шув: Лил Хуррамов севгилиси билан нега ажрашди?

Барчаси жорий йилнинг январ ойида, 23 ёшли блогер ўз кузатувчиларининг саволларига жавоб берар экан, шу йил тўй қилиш режалари борлигига шаъма қилганидан бошланган эди. Ўшанда у Дубайда яшовчи 23 ёшли модел Валерия билан муносабатда экани ҳам маълум бўлган.

 

Феврал ойига келиб, Озод иш юзасидан Ўзбекистонга келганидан сўнг, яна Дубайга — севгилиси ёнига учиб борди. У ижтимоий тармоқларда модел билан тушган суратларини жойлаб, “дунёда бундай севги йўқ” дея изоҳ қолдирган эди.

 

Бироқ орадан кўп ўтмай, кутилмаган бурилиш юз берди. Блогер Муниса Ризаеванинг “Бевафо” таронаси остига архив видеоларни жойлаб, муносабатларига нуқта қўйилганини расман тасдиқлади. У пост остида “Сиз ушбу постни кўришингиз керак эди” дея ёзиб қолдирган.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар бу воқеани бошидан кутилган деб баҳоласа, бошқалар эса буни шунчаки ПР якуни сифатида талқин қилди.

 

Шу тариқа, Лил Хуррамовнинг севги қиссаси кутилганидек тўй билан эмас, балки катта баҳс-мунозаралар билан якунланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: