Ҳиндистонлик эркак қоғоз стаканлар коллекцияси билан Гиннес рекордини ўрнатди

Ҳиндистонлик эркак қоғоз стаканлар коллекцияси билан Гиннес рекордини ўрнатди

 

Ҳиндистонлик эркак қоғоз стаканлар коллекцияси билан Гиннес рекордини ўрнатди

Ҳиндистонлик 57 ёшли эркак ноодатий коллекцияси билан Гиннес рекордлар китобига кирди. У дунёнинг 31 мамлакатидан жами 858 та турли қоғоз стакан тўплаган.

 

Коллекциядаги стаканлар ҳажми 5 мл дан 500 мл гача бўлиб, уларнинг ҳар бири турли давлат ва брендларга тегишли. Эркакнинг айтишича, болаликдаги қизиқувчанлиги йиллар давомида катта иштиёққа айланган.

 

У аввал ҳам самолётга чиқиш талонлари, устара пичоқлари қадоқлари, қаҳва кружкалари ва чой пакетлари каби буюмларни йиғиб келганини айтган.

Маълумотларга кўра, у 2013 йилда ҳам 5986 та телефон картасидан иборат энг йирик коллекция эгаси сифатида рекорд ўрнатган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: