Хитой ва Шимолий Корея алоқалари янги босқичга чиқадими?
Жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Хитой раиси Си Цзиньпин 7 йил деганда илк маротаба Шимолий Кореяда борадиган бўлди. Бу ҳақда BBC маълум қилди.
Қайд этилишича, бу ташриф Си Цзиньпиннинг 2019 йилдан буён Пенянга амалга ошираётган илк ташрифи ҳисобланади.
Ташриф Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда. Си Цзиньпин нинг сафари АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан ўтказилган учрашувлардан кейин режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Хитой Шимолий Кореянинг энг муҳим иқтисодий ва сиёсий ҳамкори бўлиб, икки давлат 65 йиллик ўзаро мудофаа шартномаси билан боғланган.
Кузатувчилар Шимолий Корея ушбу ташриф давомида Хитой билан чегарадош савдони кенгайтириш ва мамлакатга кўпроқ хитойлик сайёҳларни жалб этишга интилишини тахмин қилмоқда.
BBC билдирган ушбу хабарда сўнгги йилларда Пхенян янги курортлар ва туристик мажмуалар қурилишига катта эътибор қаратган. Бу йил Хитой ва Шимолий Корея ўртасидаги ўзаро мудофаа шартномаси имзоланганининг 65 йиллиги нишонланмоқда. Шу сабабли ташриф икки давлат муносабатларидаги муҳим сиёсий воқеалардан бири сифатида баҳоланмоқда.
