Яқин Шарқ олов ичида: Қувайтга ракеталар ва жанговар дронлар ёғилмоқда!
Қувайт армияси мамлакатга қилинган даҳшатли ракета ва дронлар ҳужуми қайтарилаётганини эълон қилди!
Қувайт Ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) кучлари мамлакатга ёпирилиб келаётган ракета ва пилотсиз учиш аппаратлари (БПЛА) ҳужумини қайтармоқда. Бу ҳақда амирлик Қуролли кучлари матбуот хизмати шошилинч баёнот берди.
«Ҳозирги дақиқаларда Қувайт ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари душманнинг ракета ва дрон ҳужумларига қарши жанг олиб бормоқда. Армия Бош штаби шуни маълум қиладики, айни пайтда эшитилаётган барча даҳшатли портлаш овозлари душман ҳужумларини ҲҲМ тизимларимиз томонидан ҳавода уриб туширилаётгани натижасидир», — дейилади Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги расмий баёнотда.
Бундан ташқари, Қувайт Қуролли кучлари мамлакат фуқароларидан зудлик билан хавфсизлик чоралари ва кўрсатмаларига қатъий амал қилишни сўраган.
Қувайт аэропорти ёпилди: Вазият ўта оғир!
АҚШ ва Эрон ўртасидаги янги шиддатли зарбалар ортидан Қувайт халқаро аэропорти ўз фаолиятини бутунлай тўхтатди. Халқаро ОАВ вазият кескин тус олаётганини ёзмоқда.
АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълумотларига кўра, америкалик ҳарбийлар Қувайт ҳудудида Эрон томонидан учирилган жанговар дронлар ҳужумини бартараф этишган.
Бироқ, вазият бу билан тинчимаган. Sabereen news телеканалининг хабар беришича, учта баллистик ракета Қувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига бориб урилган ва нишонларни муваффақиятли вайрон қилган.
