Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет хабар беришича, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Эртага 9 июнда Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг айрим жойларида, шунингдек, кечаси ва эрталаб Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг айрим жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
10-12 июнь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати асосан +32…+37 даража, жанубда +39 даражагача бўлади. Тошкентда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35…+37 даража бўлади.
Эртага 9 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 10-12 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +21…+23 даража, кундуз кунлари +33…+35 даража бўлади.
