«Россия ва Беларус бир-бирини ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланишга тайёр»
Россия ва Беларус бир-бирини ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланишга тайёр, дейди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин.
«Россия ва Беларус қуролли кучлари ҳамда хавфсизлик органлари ўртасидаги ҳамкорлик усуллари доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Биз иттифоқдош давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча воситаларни, жумладан ядровий воситаларни ишга солишга доимий шай ҳолатидамиз» – деди Галузин.
