АҚШ визаси учун тўлов эвазига тезкор хизмат жорий этилиши мумкин
АҚШ Давлат департаменти “премиум” виза хизматини синов тариқасида ишга туширишни режалаштирмоқда. Унга кўра, 2026 йил 1 июлдан бошлаб B1/B2 визасига ариза берувчилар 10 иш куни ичида суҳбатга ёзилиши мумкин. Бунинг учун амалдаги 185 долларлик тўловдан ташқари яна 750 доллар қўшимча ҳақ тўланади.
