Тошкентда эски уйлар бузилади
Тошкентда 1991-йилдан олдин қурилган 17 мингта эски уй бузилиб, қайта қурилaди. Уйларни бузиш учун ҳамма аҳоли рози бўлиши шарт эмас.
Президентга тақдим этилган лойиҳага кўра, 1991-йилгача қурилган эски уй-жойлар ўрнида замонавий кўп қаватли уйлар барпо этиш режалаштирилмоқда. Уйларни бузиш учун ўша ҳудуднинг 80 фоиз аҳолисининг розилиги етарли бўлади.
