Австралиядаги бутун бир шаҳарча 260 минг долларга сотувга қўйилди
Daily Mail нашрининг хабар беришича, Австралиядаги бутун бир шаҳарча 260 минг долларга сотувга қўйилди.
Атиги икки кишилик аҳолига эга Куладди шаҳри сотувга қўйилган. Ҳозирги эгалари бу жойни уч йил давомида бошқарган ва энди уни янги эгаларига топширишга қарор қилишган. Шаҳарча билан бирга, омадли харидор паб, мотел, ресторан, дўкон, почта бўлими, турар-жой биноси ва ҳатто иккита почта йўналишини бошқариш ҳуқуқини олади.
