Қовун ва тарвузни қандай танлаш ва сақлаш керак? 

Қовун ва тарвузни қандай танлаш ва сақлаш керак? 

 

 

Санэпидқўмитага кўра, ёз ойларида ичак инфекциялари, озиқ-овқатдан заҳарланиш ва нитратлар билан боғлиқ хавфлар ортади.

 

Шу сабабли полиз маҳсулотларини истеъмол қилишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш тавсия этилади:

 

🟡 Қовун ва тарвузни фақат расмий савдо нуқталаридан харид қилиш лозим;

 

🟡 Йўл ёқаси ва назоратсиз жойларда сотиладиган маҳсулотларни олиш тавсия этилмайди;

 

🟡 Истеъмолдан олдин маҳсулотни оқар сувда яхшилаб ювиш керак;

 

🟡 Бутун тарвузни 3–4°C ҳароратда, қовунни эса 10–13°C ҳароратда сақлаш мумкин;

 

🟡 Кесилган қовун ва тарвузни ёпиқ идишда, музлаткичда (0–6°C) сақлаш ва 24 соат ичида истеъмол қилиш зарур;

 

🟡 Агар маҳсулотда нордон таъм ёки шиллиқ қават пайдо бўлса, уни истеъмол қилиш мумкин эмас;

 

🟡 Қовунда нитратларнинг рухсат этилган меъёри — 90 мг НО₃/кг;

 

🟡 Тарвузда эса бу кўрсаткич — 60 мг НО₃/кг дан ошмаслиги керак.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: