Бу йилги Тошкент инвестиция форуми дунёнинг 100 та мамлакатидан 4000 дан зиёд иштирокчини ўзида жамлади

Бу йилги Тошкент инвестиция форуми дунёнинг 100 та мамлакатидан 4000 дан зиёд иштирокчини ўзида жамлади

Анжуман дастури ғоят сермазмун бўлиб, ундан долзарб глобал иқтисодий масалалар муҳокамаси, турли давлатлар ҳукуматлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, инвесторлар ва экспертлар билан учрашувлар ўрин олган.

Форум доирасида Президентимиз мамлакатимиз иқтисодиёти ўсишини таъминлайдиган олтита устувор йўналишни белгилаб бердилар. Булар қаторида капитал бозорини ривожлантириш, «яшил» иқтисодиёт, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш масалалари бор.

Ўзбекистон ўзининг инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда: сўнгги беш йилда мамлакатимизга 123 миллиард доллар сармоя жалб этилди. Эндиги асосий вазифа — эришилган барча келишувларни иқтисодиёт, бизнес ва жамият фаровонлигига хизмат қиладиган реал лойиҳаларга айлантиришдан иборат.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: