Электр тармоқларига улаб бериш ва трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган электромонтёр ва муҳандис ушланди

Электр тармоқларига улаб бериш ва трансформатор ўрнатиб беришни ваъда қилган электромонтёр ва муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Чилонзор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Олмазор туман ТЭТ электромонтёри Ш.Ш. фуқаро М.М.нинг хонадонидаги новвойхонасини электр тармоқларига улаб бериши ва ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 5 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Хазорасп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда туман электр таъминоти корхонаси бош муҳандиси Р.С. «Б.А.» фермер хўжалиги раҳбари Ғ.А.нинг «Овшар» МФЙ ҳудудидаги ер майдонида паст кучланишли трансформаторини юқори кучланишли трансформаторга алмаштириб бериши эвазига 7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: