АҚШ музлатилган Россия активлари ҳисобига Украинага қурол сотмоқчи
Сенатор Тим Кейннинг идораси баёнотига кўра, ушбу таклиф ҳар иккала партия вакиллари томонидан билдирилган.
Улар ишлаб чиққан янги қонун SABER Act деб номланади ва у АҚШ юрисдикциясида музлатилган Россия суверен активларини мусодара қилиш ва улардан Украина учун ҳарбий техника сотиб олишда фойдаланиш имконини беради.
Россия ўзининг Ғарбдаги активларининг музлатилишини — бир неча бор “ўғирлик” деб атаган ва бу охир-оқибат долларнинг қулашига олиб келишини таъкидлаган эди.
