Эрон делегацияси АҚШ билан музокаралар олиб бориш учун Швейцарияга йўл олди
Эрон делегацияси меморандумни амалга оширишни муҳокама қилиш ва Қўшма Штатлар билан музокаралар олиб бориш учун Цюрихга йўл олди.
Бу ҳақда IRIB нашри хабар бермоқда.
Делегация таркибига Эрон парламенти раиси Муҳаммад Багир Ғолибаф, ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи, Олий миллий хавфсизлик кенгаши халқаро ишлар бўйича котиб ўринбосари Али Багирий, Марказий банк раиси Абдолнассер Ҳеммати, Эрон миллий нефть компанияси раиси Ҳамид Борд, ташқи ишлар вазири ўринбосари Казем Ғорибободий, Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмаил Бағайи ва бошқалар кирган.
Бағайининг сўзларига кўра, ушбу ташрифдан мақсад томонларнинг ўз мажбуриятларини бажаришини кузатишдир: «Иккинчи томоннинг ўз мажбуриятларини бузганлиги фактларини ҳисобга олган ҳолда, биз келишув шартларига риоя қилинишини қатъий ҳимоя қилишимиз керак».
