Тошкентда автобуслар учун “А” йўлаклар йўлнинг қолган қисмидан ажратилмоқда

Тошкентда автобуслар учун “А” йўлаклар йўлнинг қолган қисмидан ажратилмоқда

 

 

Magic City яқинидаги Фурқат кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача бўлган йўл қисмида автобуслар учун ажратилган “А” йўлакка делиниаторлар ўрнатилмоқда.

 

Махсус ажратувчи элементлар жамоат транспорти йўлагини умумий транспорт оқимидан ажратиш ва унинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

 

Жорий йилда Тошкентнинг 30 дан ортиқ кўчасида шундай йўлакларни ташкил этиш режалаштирилган, дейилади ЙҲТЭМ хабарида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: