Эрон суди машҳур рэперни ўлимга ҳукм қилди

Эрон суди машҳур рэперни ўлимга ҳукм қилди

Эрон суди машҳур эронлик рэпер Тумаж Салехийнинг 2022 йилги норозилик намойишларини очиқ қўллаб-қувватлагани учун ўлимга ҳукм этилганини тасдиқлади, деб хабар беради ABC News.

Лорестанлик Салехи ҳижобни нотўғри киймагани учун полиция томонидан ҳибсга олинган Жина Амини ўлдирилганидан кейин бутун мамлакат бўйлаб «Аёллар, ҳаёт, эркинлик» қўзғолони пайтида ҳибсга олинган. Полиция маълумотларига кўра, Амини инсултга учраган. Қариндошлари эса полициялар уни калтаклаб ўлдирганига амин.

Салехи ҳукм устидан Олий судга шикоят қилиши учун 20 кун бор. Ҳукм ўз кучида қолса, Авф этиш бўйича суд комиссияси унинг ишини жазони енгиллаштириш учун кўриб чиқади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: