Исроилпарастларга хизмат кўрсатмаймиз – АҚШдаги ўзбек қаҳвахонаси устидан текширув бошланди

Исроилпарастларга хизмат кўрсатмаймиз – АҚШдаги ўзбек қаҳвахонаси устидан текширув бошланди

 

АҚШ Адлия вазирлиги Нью-Йоркдаги ўзбекча услубдаги “Poetica Coffee” қаҳвахоналар тармоғи устидан фуқаролик ҳуқуқлари бўйича текширув бошлади. Бунга қаҳвахона ижтимоий тармоқларда Исроилни қўллаб-қувватловчи конгрессмен Ден Голдманга хизмат кўрсатмаслигини маълум қилгани сабаб бўлган.

 

Маълумотларга кўра, қаҳвахона вакиллари Голдманни “киришни истамайдиган мижозлар” рўйхатига киритганини билдирган ва унинг харид пулини қайтариб берган. АҚШ қонунчилигига кўра, бизнеслар мижозларга ирқ, дин ёки миллий келиб чиқиш асосида хизмат кўрсатишни рад этиши тақиқланган, бироқ сиёсий қарашлар бўйича чекловлар аниқ тартибга солинмаган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: