Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин пасайди

Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари кескин пасайди

26 июнь куни Эквадор терма жамоаси Германия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу натижа Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати плей-офф босқичига чиқиш имкониятларига жиддий таъсир кўрсатди.

 

Мазкур ғалаба орқали Эквадор “Э” гуруҳида 4 очко билан учинчи ўринни эгаллади ва учинчи ўрин соҳиблари ўртасидаги умумий рейтингда биринчи поғонага кўтарилди. Натижада плей-офф йўлланмаси учун кураш янада кескинлашди.

 

Мусобақа низомига кўра, гуруҳларда учинчи ўринни эгаллаган 12 та жамоадан энг яхши 8 таси плей-офф босқичига йўл олади. Айни пайтда ушбу рейтингнинг саккизинчи ўрнидаги жамоа ҳам 3 очкога эга.

 

Бу эса Ўзбекистон терма жамоаси учун вазиятни анча мураккаблаштиради. Эндиликда терма жамоа гуруҳ босқичининг сўнгги турида Конго Демократик Республикасига қарши майдонга тушади. Ҳозирги ҳолатга кўра, Ўзбекистон плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолиши учун рақибини камида тўрт тўп фарқи билан мағлуб этиши талаб этилади.

 

Ҳал қилувчи учрашув 28 июнь куни Атлантада Тошкент вақти билан соат 04:30 да бўлиб ўтади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: