АҚШ Эрондаги операциядан сўнг ракеталарни тезроқ ва арзонроқ ишлаб чиқариш йўлларини изламоқда — Financial Times
Нашрнинг хабар беришича, Қўшма Штатлар ҳарбий саноати жуда кам миқдорда ракета ишлаб чиқармоқда, уларнинг таннархи эса ҳануз юқорилигича қоляпти.
Бундай вазиятда АҚШда ракета ва дронларни сотиб олиш бўйича экспериментал лойиҳалар ишга туширилмоқда. Ҳарбий-ҳаво кучлари беш йил давомида 28 мингта ракета сотиб олиш учун аллақачон 12 миллиард доллар сўраган.
Пентагон эса алоҳида тарзда уч йил ичида яна 10 мингта ерда базаланувчи ракеталарни харид қилишни режалаштирмоқда, дейилади нашр хабарида.
