Левандовскининг янги клуби номи маълум
Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини МЛСнинг «Чикаго Файр» клубида давом эттиради.
Аввалроқ польшалик форвард эҳтимолий трансфер шартларини муҳокама қилиш ва келажаги борасида бир қарорга келиш учун Америкага учиб борган эди. Шартнома кейинги ҳафтада имзоланади.
Левандовски охирги тўрт мавсумни «Барселона»да ўтказди. Якунланган мавсумда 37 ёшли поляк барча мусобақаларда 19 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Польша терма жамоаси ЖЧ-2026 га чиқа олмаганидан сўнг, халқаро фаолиятига якун ясаган эди.
«Чикаго Файр» МЛСнинг Шарқий конференцияси вакили ҳисобланади. Айни пайтда ушбу клуб ўз конференциясида учинчи ўринда бормоқда.
