Тошкент шаҳар ҳокимлигини одамларни огоҳлантирди: пойтахтда кучли шамол ва чанг тўзон бўлиши кутилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигини одамларни огоҳлантирди: пойтахтда кучли шамол ва чанг тўзон бўлиши кутилмоқда

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигини одамларни огоҳлантирди: пойтахтда кучли шамол ва чанг тўзон бўлиши кутилмоқда.

 

Пойтахт маъмуриятига кўра, кучли шамол сабаб симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдори кўпайиши мумкин.

 

Шу сабабдан қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш сўралади:

 

🔸автомобилингизни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирманг;

🔸кўчада юришни чекланг, айниқса аллергия ёки чангга юқори сезувчанлигингиз бўлса;

🔸шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлинг;

🔸ўзингизни, яқинларингизни ва шахсий мулкингизни асранг.

 

Фавқулодда вазиятлар юз берганда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилинг: 1050, 1055, +99871 2126980, +99871 2126982.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: