Футболчилардан айб қидириш халқимизга хос иш эмас — президент
Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда Ўзбекистон МТЖнинг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўхталди.
“Миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки тўғрисида турли фикрлар билдирилмоқда. Лекин Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган терма жамоамиз аъзоларига ортиқча ҳис-туйғу билан эътироз билдириш, улардан айб қидириш халқимизга хос иш эмас. Аксинча, бугун уларни қўллаб-қувватлаш, руҳини кўтариш ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, – деди президент.
Шунингдек давлат раҳбари, Аббос Файзуллаев ва Элдор Шомуродовнинг голлари халқимизга хурсандчилик бағишлаганини ва катта ғалабалар ҳали олдинда экани айтиб ўтди.
Давлат раҳбари соҳага инвестиция кўпайтирилишини ва болалар футболига эътибор кучайтирилиши зарурлигини ҳам қайд этди.
