Ҳомиладор аёллар АҚШга кириш тақиқларига дуч келмоқда — The Telegraph
Нашрнинг хабар беришича, Трамп маъмурияти «туғруқ туризми»га қарши курашиш учун ҳомиладор хорижий аёлларнинг киришини тақиқлашни кўриб чиқмоқда. Трампнинг президентлик маслаҳатчиси Стивен Миллернинг сўзларига кўра, баъзи аёллар ҳомиладорликнинг охирги босқичларида АҚШга келишади, шунда уларнинг фарзандлари автоматик равишда АҚШ фуқароси бўлади.
«Уларга шунчаки туғиш учун АҚШга киришга имкон берадиган туристик визалар мавжуд. Улар Хитойга қайтиб, уни коммунистик режим остида тарбиялайдиган ва кейин бу ерга қайтиб, университетга ўқишга кирадиган ва интеллектуал мулкни ўғирлайдиган фарзандга эга бўлишлари мумкин. Бу, албатта, миллий хавфсизлик масаласидир», деб тушунтирди Миллер.
