Ўзбекистонлик икки ёш футболчи Португалия клубига кўчиб ўтди

Ўзбекистонлик икки ёш футболчи Португалия клубига кўчиб ўтди

Ўзбекистонлик икки нафар ёш футболчи фаолиятини Португалиянинг «Брага» клубида давом эттиради. Ярим ҳимоячилар Сайфиддин Содиқов ҳамда Садриддин Ҳасанов Европа гранди сафига бир йиллик ижара асосида келиб қўшилди.

«Андижон» клуби матбуот хизматининг хабар беришича, мавсум бошида жамоага келиб қўшилган 18 ёшли ярим ҳимоячи Сайфиддин Содиқовнинг ижара шартномаси шу йилнинг 30 июнь куни якунига етган. «Одил Аҳмедов футбол академияси» тарбияланувчиси ҳисобланган футболчи ортда қолган қисқа вақт ичида андижонликлар сафида Ўзбекистон Суперлигасида дебют қилишга улгурди ва жами 3 та учрашувда майдонга тушди.

Шунингдек, Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби аъзоси Садриддин Ҳасанов ҳам фаолиятини ушбу Португалия жамоасида давом эттирадиган бўлди. У жорий мавсум Суперлигада 6 та ўйинда иштирок этди. Ҳасанов, айниқса, U-17 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги ҳамда Қатарда ўтган Жаҳон чемпионатидаги мазмунли ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборини тортган эди. У мазкур турнирларда жами 11 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган.

Келишувга кўра, ҳар икки футболчи 2026 йилнинг ёзида, 18 ёшга тўлганларидан сўнг «Брага» сафида янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Мазкур трансферларнинг ўзига хос жиҳатлари қуйидагича:

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: