Андижонда «кешбэк» орқали 38,3 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани фош этилди

Андижонда «кешбэк» орқали 38,3 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани фош этилди

 

Аниқланишича, бир гуруҳ фуқаролар ўзаро тил бириктириб, 5 та МЧЖдан бошқа МЧЖларга 2,2 трлн сўмлик маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида сохта ҳисоб-фактураларни расмийлаштирган.

 

Шу орқали 94 мингдан ортиқ фуқаро Soliq Mobile иловаси орқали 38,3 млрд сўм бюджет маблағларини ноқонуний равишда қўлга киритгани маълум бўлган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: