Нафсим менинг балодир, ёнган ўтга солодир!..

Нафсим менинг балодир, ёнган ўтга солодир!..

Навоийда ноқонуний олтин қазишга бориб, тупроқ остида қолиб кетган уч киши қутқариб қолинди — ФВБ

 

Маълум бўлишича, Хатирчи туманида 4 нафар фуқаро ноқонуний олтин қазиш мақсадида қазилган чуқурликка тушиб, 3 нафари тупроқ остида қолиб кетган.

 

ФВБ қутқарувчилари етиб келгунига қадар маҳаллий аҳоли томонидан бир фуқаро чиқариб олинган. Қутқарувчилар эса қолган икки кишини чуқурликдан олиб чиққан.

 

Ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган ва улар тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: