Самарқанд вилоятида чора кўрмасликни ваъда қилган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи ушланди

Самарқанд вилоятида чора кўрмасликни ваъда қилган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Ж.Р. “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги 150 туп терак дарахтлари кесилганлиги ҳолати бўйича тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик ва табиатга етказилган зарарни камайтириш, транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига фуқаро Ж.С.дан 11 млн сўмлик компьютер жамланмасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: