Энди Бухородан Сариосиёга 1 соатда етиб бориш мумкин
10 июлдан бошлаб Бухоро ва Сариосиё ўртасида мунтазам ички авиақатновлар йўлга қўйиляпти. Қатновлар Silk Avia томонидан ҳар жума куни амалга оширилади.
Самолёт Бухородан соат 08:30 да учиб, 09:30 да Сариосиёга етиб боради. Қайтиш рейси эса 10:10 да Сариосиёдан парвоз қилиб, 11:20 да Бухорога қўнади.
Янги авиақатнов маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун саёҳатни анча қулайлаштиради. Сариосиё аеропорти орқали Сурхондарёнинг тоғли ҳудудлари, экологик саёҳат масканлари ва бошқа диққатга сазовор жойларига тезроқ етиб бориш мумкин.
