Patriot учун ракеталар Украинада эмас, балки Германияда ишлаб чиқарилиши мумкин — Reuters
«Янги ракета-тутиб олувчилар хавфсизроқ бўлган Германия ёки бошқа Европа давлатида ишлаб чиқарилиши эҳтимоли юқори, ишлаб чиқариш эса уруш тугаганидан кейин Украинага кўчирилиши мумкин», — деб хабар бермоқда агентлик.
«Шу билан бирга, тезкор етказиб беришни кутмаслик керак. PAC-2 тутиб олувчиларини ишлаб чиқариш бўйича ички занжирни тайёрлаган Германия илк ракеталарни 2027 йилнинг бошидан эртароқ ишлаб чиқара олмайди. Замонавийроқ бўлган РАС-3 ракеталарини ишлаб чиқариш бўйича музокаралар эса ҳозирча натижа бермади», — дейилади хабарда.
