«Фукусима-1» АЭС маъмурияти радиоактив сув сақланадиган балиқсимон улкан бакларни демонтаж қилишни якунлади — Кyodo
Хабарларга кўра, «Фукусима-1» АЭС маъмурияти вақти-вақти билан сизиб чиқишлар кузатилган, шошилинч равишда йиғилган улкан радиоактив сув сақлаш бакларини демонтаж қилиш бўйича 11 йил давом этган ишларни якунлади.
Ҳозирги вақтга қадар баландлиги 10 метр ва диаметри 12 метр бўлган жами 334 та ана шундай резервуар бузиб олинди. Улар АЭСдаги ҳодисадан кейинги дастлабки даврда, янада ишончлироқ бакларни топиш имкони бўлмаган пайтда, пўлат листлардан йиғилиб, болтлар билан маҳкамланган эди.
