Россияда меҳнат муҳожирлари учун махсус телефонлар жорий этиш режалаштирилмоқда

Россияда меҳнат муҳожирлари учун махсус телефонлар жорий этиш режалаштирилмоқда

 

 

«Ушбу телефонда муҳожирнинг электрон профили жойлаштирилади. Бу орқали ҳар бир мигрантнинг қаердалиги назорат қилинади. Шунингдек, уларнинг бир аҳоли пунктидан бошқасига рухсатсиз кўчиб ўтиши ёки яшаш жойини ўзбошимчалик билан ўзгартиришига йўл қўйилмайди», — деди Россия ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Зубов.

 

Унга кўра, янги тизим муҳожирларни ҳужжатларининг амал қилиш муддати тугаётгани ёки давлат органларига белгиланган вақтда мурожаат қилиши зарурлиги ҳақида хабардор қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 сентябрдан Москвадаги чет элликларга «Амина» иловасини ўрнатиб, геолокацияни мунтазам равишда юбориб туриш мажбурияти юкланганди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: