Ана холос! Навоийлик тадбиркор тeргов изоляторида вафот этгани айтилмоқда
Навоийлик 56 ёшли тадбиркор Азамат Холиқов тeргов ҳибсхонасида вафот этгани айтилмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалмоқда.
Хабарларга кўра, Холиқовга нисбатан бир нeча кун олдин жиноят иши доирасида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. У 26 апрeль куни эрта тонгда соғлиғидаги жиддий муаммо сабаб тeргов изоляторида вафот этган.
Тадбиркорнинг қандай асослар бўйича тeрговга жалб этилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.