Пентагон Эрон зарбаларининг оқибатларини яширди

Пентагон Эрон зарбаларининг оқибатларини яширди

​АҚШ Мудофаа вазирлиги ўтган ҳафтада Эрон зарбалари оқибатида ўнлаб америкалик ҳарбий хизматчилар яралангани ҳақидаги маълумотни яширган.

​Шунингдек, бир нечта вертолётларга шикаст етказилган.

NYT нашрининг таъкидлашича, АҚШ Марказий қўмондонлиги Эроннинг минтақадаги, жумладан, Иорданиядаги базаларга берган зарбалари ҳақида умуман ҳеч қандай ахборот бермаган.

​АҚШ Қуролли кучлари вакиллари нашрга яраланган ҳарбий хизматчилар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга мажбур эмасликларини, қолаверса, бу маълумотлар Эронга ҳужумлар самарадорлигини оширишга ёрдам бериши мумкинлигини билдирди.

​Қайд этиш жоизки, шанба куни АҚШ Марказий қўмондонлиги Иорданиядаги базага берилган зарба оқибатида икки нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини хабар қилган эди. NYT мақоласида эса жума кунигача содир бўлган зарбалар ҳақида сўз боради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: