5 ойда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 90 трлн сўмдан ошди

5 ойда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 90 трлн сўмдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 90,7 трлн сўмни ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,1 фоизга ўсган.

Мазкур турдаги хизматларнинг ҳудудлар кесимидаги ҳажми қуйидагича:

Тошкент шаҳри — 16,6 трлн сўм

Самарқанд вилояти — 11 трлн сўм

Наманган вилояти — 9,3 трлн сўм

Фарғона вилояти — 8,7 трлн сўм

Қашқадарё вилояти — 7,8 трлн сўм

Тошкент вилояти — 6,3 трлн сўм

Андижон вилояти — 5,8 трлн сўм

Хоразм вилояти — 4,8 трлн сўм

Қорақалпоғистон Республикаси — 4,6 трлн сўм

Бухоро вилояти — 4,5 трлн сўм

Сурхондарё вилояти — 3,7 трлн сўм

Навоий вилояти — 3,2 трлн сўм

Жиззах вилояти — 2,6 трлн сўм

Сирдарё вилояти — 1,7 трлн сўм.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: