Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан табриклади
Россия президенти Ўзбекистон етакчисига йўллаган табригида унинг раҳбарлиги даврида мамлакатнинг тараққиёти ва халқаро майдондаги нуфузи юксалганини таъкидлади.
«Давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингиз Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, халқаро майдондаги нуфузи юксалиши билан аҳамиятли бўлди. Россия–Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссангиз алоҳида аҳамиятга эга», — дейилади табрикда.
Шунингдек, Ўзбекистон президентини таваллуд айёми муносабати билан Туркманистон, Қозоғистон, Беларусь, Озарбайжон ва Тожикистон президентлари ҳам табриклади.
