Ўзбекистонда экологик баҳолаш тизими янгиланмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига мувофиқ, экологик экспертиза ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизими халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади.
Асосий ўзгаришлар:
➖кичик бизнес учун экологик экспертиза жараёнлари соддалаштирилади;
➖ барча хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади;
➖ жамоатчилик эшитувлари ва жамоат экологик экспертизаси жорий этилади;
➖ лойиҳачи ташкилотлар рейтинги ва малака сертификати тизими йўлга қўйилади.
🌍 Янги механизмлар экологик хавфларни камайтириш, шаффофликни ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга хизмат қилади.
