Венесуэлада бир ой вайроналар остида қолган пудель тирик топилди
Қутқарувчилар бетон бўлакларини олиб ташлаш вақтида ҳолдан тойган Бейли лақабли итни топишган.
У вайрон бўлган уйда ҳалок бўлган эгасининг ёнида бир ой давомида ётгани айтилмоқда.
Текширувдан сўнг Бейли ҳалок бўлган эгасининг 11 ёшли қизига топширилган.
Ветеринарлар унинг бир ой вайроналар остида тирик қолганини ҳақиқий мўъжиза деб атамоқда. Ҳозирда Бейли аста-секин соғайиб бормоқда.
