BTS гуруҳи “Гремми” тақдирлаш маросимига бойкот эълон қилди
Жанубий Кореянинг BTS гуруҳи ўзининг янги “Аrirang” номли альбомини “Гремми” мукофотига номзод қилиб кўрсатмайди. Мусиқачилар бу ҳақда ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилишди.
Гуруҳнинг етти нафар аъзоси – РМ, Жин, Шуга, Ж-Hope, Чимин, Vи ва Чонгук ўзларининг шахсий саҳифаларида бир хил мазмундаги баёнотни эълон қилиб, мукофотда қатнашишдан воз кечиш сабабини Осиё поп мусиқаси учун алоҳида – “Best Asian Pop Music Performance” йўналиши жорий этилгани билан изоҳлади.
“Биз бу йил ўз мусиқамизни “Гремми” мукофотига номзод қилиб кўрсатмасликка қарор қилдик. Умид қиламизки, мусиқамиз ҳудудлар ёки тилларга ажратилмасдан, борича қабул қилинади ва севиб тингланади. Биз билан доим бирга бўлган барчага миннатдорлик билдирамиз”, дея баёнот берди мусиқачилар.
BTS ушбу баёнотни мукофот ташкилотчилари янги йўналишни эълон қилганидан бир ой ўтиб эълон қилди.
“Ушбу йўналиш Осиё бозорларида яратилган ёки кенг оммалашган, жумладан, К-поп, Ж-поп ва C-поп каби жанрларни ҳамда бир ёки бир нечта Осиё тилидан мазмунли фойдаланилган Осиё поп мусиқасини ижро этишдаги бадиий маҳоратни эътироф этади”, дейилади Овоз ёзиш академияси.
