Зеленский: Украина мағлуб бўлаётгани йўқ, Россия эса ғалаба қозонаётгани ҳам йўқ
Украина президенти Владимир Зеленский Украина-Россия урушидаги ҳозирги вазият ҳақида фикр билдирди.
Ундан «Украина ҳозир ғалаба қозоняптими?» деб сўралганда, Зеленский: «Мағлуб бўлаётгани йўқ», деб жавоб берди.
«Чунки биз учун ғалаба қозониш — ўз мамлакатимиз ва мустақиллигимизни йўқотмаслик дегани. Шу нуқтаи назардан қараганда, биз ғалаба қозоняпмиз.
Аммо жанг майдонидаги реал вазият ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозир ташаббус Россия қўлида эмаслиги муҳим. Биз мағлуб бўлаётганимиз йўқ, улар эса ғалаба қозонаётгани ҳам йўқ», — деди Владимир Зеленский.
