Хитой дунёдаги кўмирнинг ярмидан кўпини истеъмол қилмоқда
2025 йилда жаҳон бўйлаб кўмир истеъмоли 166 эксажоулга (ЭЖ) етди ва унинг 50 фоиздан ортиғи Хитой ҳиссасига тўғри келди.
🌍 ЦА Новости хабар беришича, «Energy Institute Statistical Review of World Energy 2026» ҳисоботига кўра, энг йирик истеъмолчилар учлигидан Ҳиндистон (23,1 фоиз) ва АҚШ (8,7 фоиз) ҳам жой олган.
📈 Осиё минтақаси кўмирдан фойдаланиш бўйича етакчилик қилмоқда. Европанинг улуши 3,3 фоизни, Африканики 2,7 фоизни, Жанубий Американики эса бор-йўғи 0,7 фоизни ташкил этган.
