Россиядан ноқонуний олиб келинган 600 млн сўмлик дори воситалари аниқланди
ДХХга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги учта манзилда ўтказилган тезкор тадбирларда 29 турдаги 1330 қути контрафакт дори воситаси мусодара қилинган.
Қарийб $5 минглик дори воситалари РФ ҳудудидан йўловчилар орқали кичик партияларда темир йўл ва авиақатновлар билан олиб келиниб, Тошкентда сотилган.
Ҳолат юзасидан экспертиза тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
